Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Ўзбекистон 16/11/2016 Кузатувчилар – округ сайлов комиссиясида
Кузатувчилар – округ сайлов комиссиясида
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЭХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси узоқ муддатли кузатувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Округ сайлов комиссияси раиси Ф.Тошев меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси жараёнлари, округ сайлов комиссияси ваколатлари ва олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, округ сайлов комиссияси томонидан Самарқанд вилоятида 1030 сайлов участкаси тузилгани ва участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқлангани, айни пайтда комиссиялар ўз фаолиятини бошлагани таъкидланди.

Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш очиқ ва ошкора амалга оширилиб, округ сайлов комиссияси фуқароларни ўз фаолиятидан хабардор этиб бормоқда. Бунда оммавий ахборот воситалари имкониятларидан самарали фойдаланилмоқда. Округ сайлов комиссияси ҳузурида сайловни ёритиш бўйича матбуот маркази ташкил этилган.

Айни пайтда давом этаётган сайловолди ташвиқотида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга тенг шароит ва имкониятлар яратилган. Бу даврда давлат оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда номзодларга ҳажмига кўра бир хил бўлган эфир вақти ва нашр майдонини бепул бериш йўли билан тенг шароитлар таъминланган.

Эвропада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси узоқ муддатли кузатувчилари Анна Гизела Реншмид хоним ва Александр Нютон Андерсон бу галги Президент сайловини кузатиш учун миссия Ўзбекистонда биринчи марта тўлиқ таркибда иштирок этаётганини билдирди.

– Тошкент шаҳрида миссиямизнинг бош штаби ўз фаолиятини бошлади, – дейди Александр Нютон Андерсон. – Унинг таркибида сайлов тизими, сиёсий, қонунчилик, медиа, кам сонли миллатлар бўйича экспертлар бор. 20 нафар узоқ муддатли кузатувчилар мамлакат бўйлаб сайловга тайёргарлик жараёни билан танишмоқда. Бу кузатувимиз асосан сайлов кампаниясининг бориши, миллий қонунчилик ва халқаро стандартларга риоя этилишини ўрганиш билан боғлиқ бўлади. Мазкур кузатувлар натижалари асосида миссиямизнинг оралиқ ҳисоботи эълон қилинади. Сайлов якуни билан дастлабки ва якуний ҳисоботлар тайёрланади.

Меҳмонлар сайлов округида комиссиянинг самарали фаолият олиб бориши учун яратилган шароитлар билан ҳам танишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг