Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 30/03/2019 Кувайт давлати оролбўйи минтақасидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этади
Кувайт давлати оролбўйи минтақасидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрида мамлакатимизда шахсий ташриф билан бўлиб турган Кувайт Давлати Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Мудофаа вазири Шайх Носир Сабоҳ ал-Аҳмад ас-Сабоҳ билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон – Кувайт муносабатларини ривожлантириш, уларга кўп қиррали тус бериш учун сезиларли салоҳиятнинг мавжудлиги эътироф этилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳадаги алоқаларни ривожлантиришнинг устувор вазифаларига, Ўзбекистонда муҳим ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун Кувайт араб иқитисодий ривожланиш фонди ва бошқа инвесторларнинг молиявий маблағларини жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Оролбўйи минтақасида ижтимоий лойиҳаларни рўёбга чиқариш тўғрисида келишиб олинди.

Шунингдек, Марказий Осиёни Яқин ва Ўрта шарқ минтақаси билан боғловчи транспорт корридорларини диверсификация қилишга ўзаро қизиқиш билдирилди. Шу жиҳатдан “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Ўмон” транспорт корридорининг муҳимлиги қайд этилди.

Учрашувда икки томон кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Музокараларда Кувайт Элчиси Аҳмад Холид Ал-Жийрон иштирок этди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг