Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 23/11/2020 Kundalik ка обунани харид қилиш ўйича савол-жавоблар
Kundalik ка обунани харид қилиш ўйича савол-жавоблар

Kundalik обунасини сотиб олиш ҳақидаги янгиликлар фойдаланувчилар томонидан кўплаб саволларга сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқларда хабарлар ва шарҳлар кўпинча электрон кундаликнинг нархи, функционаллиги, шунингдек, ота-оналарнинг ҳисоб рақамларини ўрнатиш бўйича нотўғри маълумотлар ҳақида нотўғри маълумотлар билан пайдо бўлмоқда. Мазкур мақолада рақамли таълим платформаси тўғрисида тез-тез бериладиган саволларга жавоблар жамланган.

 

Kundalik ка обуна бўлиш ота-она ва ўқувчи учун қанча туради?

Электрон кундаликка обуна битта бола учун йилига 9,200 сўмни ташкил этади (ойига 766 сўм, кунига 25,2 сўм). Ушбу миқдор эвазига ўқувчи, ота-оналар ва боланинг мактаб ҳаётини кузатишни истаган бошқа қариндошлар Kundalik ка кириш ҳуқуқига эга бўлишади. Уч ёки ундан ортиқ мактаб ўқувчиси бўлган оилалар учун 10 фоизлик чегирма мавжуд. Кириш бир йилга тақдим этилади, яъни электрон кундалик 2020 йил ноябрда сотиб олинган бўлса, у 2021 йил ноябргача амал қилади.

 

Ўзбекистонда ҳар ким бепул таълим олиш ҳуқуқига эга. Нима учун электрон кундалик пуллик?

Кундалик ва бошқа ўқув анжомлари мактаб томонидан бепул берилмайди; ота-оналар ҳар доим ўз фарзандлари учун зарур бўлган барча нарсаларни ўзлари сотиб олишган. Электрон кундаликнинг жорий этилиши билан қоғоз кўринишдан электрон кўринишга ўтилмоқда, холос. Қоғозли кундаликни сотиб олиш ўрнига, электрон кўринишига обуна бўлишингиз керак.

Электрон кундалик ота-оналарга фарзандларини мактаб ҳаётини уйдан чиқмасдан ва ишдан чалғимасдан бошқариш имкониятини беради. Бу ерда ҳамма нарса ёзилади: уй вазифаси, дарс қолдиришлар, шарҳлар, баҳолар, тадбирлар тўғрисида эълонлар. Aгар уй вазифасини бажариш жараёнида савол туғилса, ўқувчи ўқитувчидан тўғридан-тўғри тизим ёрдамида аниқлаштириб олиши мумкин. Ўқитувчи, ўз навбатида, қўшимча ўқув материалини тақдим этади, видео дарсликка ҳавола юборади. Ота-оналар танлаш ҳуқуқига эгадирлар: болаларининг билим даражасини ошириш ёки электрон кундаликдан воз кечиш ҳамда мактабга фарзандининг баҳосини билиш учун мурожаат қилиш.

Мактаб ўқувчиларининг ота-оналари қайси асосларда хусусий компания ҳисоб рақамига тўловларни амалга ошириши керак?

Халқ таълими вазирлиги ва Kundalik компанияси ўртасида давлат-хусусий шериклиги (ДХШ) тўғрисидаги шартнома имзоланди. ДХШ - бу давлат ва хусусий бизнеснинг тенг ҳуқуқли ҳамкорлиги бўлиб, унинг доирасида давлат бюджет маблағларини тежайди ва хусусий сармоясиз сифатли амалга ошириб бўлмайдиган лойиҳаларни амалга оширади.

Kundalik лойиҳаси тўлиқ Kundalik нинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, давлат бюджет пулларини дастурий таъминотни яратиш, ишлатиш, сақлаш ҳамда тизимни мактабларда татбиқ этишга сарфламайди. Мактабларда электрон ҳужжат айланишига ўтиш давлатга қоғоз журналларни сотиб олишда тежаш имконини беради, чунки уларга эҳтиёж бўлмайди. Шу билан бирга, тежалган давлат маблағлари мактабларни компьютер ва интернет билан жиҳозлашга сарфланади. Шунингдек, Kundalik хусусий компанияси томонидан ишлаб топилган маблағлар платформанинг техник инфратузилмасини сақлаш, уни ривожлантириш ва кенгайтириш учун сарфланади. Бошқа мамлакатлардаги шунга ўхшаш лойиҳаларда шароитлар ушбу лойиҳани техник жиҳозларни давлат томонидан таъминлашга имкон берарди, аммо Ўзбекистонда барча харажатлар хусусий компания томонидан қопланади.

 

Ушбу тизим Ўзбекистонда нима учун керак?

Электрон кундалик ёрдамида ота-оналар уйдан чиқмасдан ва ишдан чалғимасдан онлайн тарзда болаларнинг дарслари, уй вазифалари ва дарсларга боришини назорат қилишлари мумкин. Ушбу рақамли восита мактабдаги барча муҳим янгиликларни, масалан, жадвалдаги ўзгаришлар ёки мактабга байрамона кийимда келиш зарурлиги тўғрисида билиб олишга имкон беради. Aгар сиз ўқитувчи ёки бошқа ота-оналар билан муаммони муҳокама қилишингиз керак бўлса, бу тизим ичида тез ва осон амалга оширилиши мумкин.

Электрон кундалик туфайли болалар дарсда фаол бўлиш, ўз истеъдоди ва имкониятларини намойиш этиш учун кўпроқ мотивацияга эга. Бундай ҳолда, ўқитувчи тўғридан-тўғри дарс давомида боланинг ота-онасига изоҳ ёзиши, мақташи ёки аксинча, ноўрин хатти-ҳаракатларга эътибор қаратиши мумкин. Платформадан фойдаланиб, сиз таътил пайтида болаларни қизиқарли танловлар, онлайн тўгараклар билан жалб қилишингиз мумкин. Kundalik туфайли, мактабларда ўқув жараёни карантин пайтида узилиб қолмади ва ўқувчилар ўз уйларидан чиқмасдан билим олишни давом эттириш имконига эга бўлишди.

Нега кундалик учун пул тўлашдан ташқари, интернет учун ҳам тўлашимиз керак?

Kundalik.com веб-сайти TAS-IX ҳудудида жойлашган бўлиб, интернет-трафик, шу жумладан уяли алоқа операторлари орқали платформа билан ишлашда истеъмол қилинмайди ва шунинг учун пул тўламайди.

 

Электрон кундаликни қачон сотиб олиш керак? Нима учун ота-она тўлов тугмачасини кўрмайди?

23 ноябрдан бошлаб фойдаланувчилар бепул синов муддатининг сўнгги 7 кунидан фойдаланишлари мумкин. Буни фақат ота-онанинг аккаунтидан амалга ошириш мумкин.

Бунинг учун ота-она ўз аккаунтига кириб, синов муддатини фаоллаштириш учун тугмани босиши керак.

Кундалик учун тўлов 2020 йил 30 ноябрдан бошланади. Ота-она фарзандининг электрон кундалиги учун пул тўлаши учун, болалар ва ота-оналарнинг аккаунтлари ўртасида “ўзаро боғлиқлик” яратилган бўлиши керак.

 “Боғлиқликни” текшириш учун ота-она ўз аккаунтидан тизимга кириши ва барча фарзандларининг кундаликларини кузата олиш имкониятини синаб кўриши керак. Ҳавола бўйича видео кўрсатма билан танишиш мумкин.

Созламаларни ўрнатиш учун мактаб маъмурига ёки синф раҳбарига мурожаат қилиш керак.

Эътиборингизни шунга қаратмоқчи эдикки, электрон кундаликни фақат www.kundalik.com веб-сайтидан ва фақат ота-она ёки бола профилидан кириб, сотиб олишингиз мумкин. Сиз ўзингизни қизиқтирган саволларга жавобларни қўллаб-қувватлаш хизмати (+998 (78) 888-82-82) га қўнғироқ қилиб ёки team@kundalik.com электрон почта орқали, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги Kundalik расмий саҳифалари орқали олишингиз мумкин.

 

Электрон кундаликка кириш учун тўлов қандай амалга оширилади?

30 ноябрь куни синов муддати тугагандан сўнг, фойдаланувчилар тизимга киришда Тўлаш тугмачаси пайдо бўлади, тугмача босилганда иккита: Uzcard картаси ёрдамида ёки тўлов тизими орқали тўлов усули очилади. Обуна учун тўловни амалга оширишда қўшимча фоизлар ва комиссиялар олинмайди.

Kundalik учун обунани оиланинг ҳар бир аъзоси амалга ошириши мумкин.

Тўлов механизми бўйича батафсил кўрсатмаларни бу ерда ўқишингиз мумкин. Шунингдек, яқин келажакда Kundalik нинг ижтимоий тармоқларида батафсил видео кўрсатмалар тақдим этилади (Kundalik нинг ижтимоий тармоқлардаги расмий аккаунтлари: Facebook, Instagram, Telegram, YouTube, Mover).

 

Нега турли синфларда ва мактабларда фарзандлари бўлган ота-оналар мактаб ҳаётини алоҳида аккаунтлардан кузатиши керак?

Бу нотўғри маълумот, Kundalik да сиз оиладаги барча болаларни ота-онаси, бувиси, бобоси, холаси ёки амакисининг битта аккаунтига, ҳатто улар турли мактабларда ўқиса ҳам боғлаб қўйишингиз мумкин. Бунинг учун сиз ўзингизнинг таълим ташкилотингиз, синф раҳбари ёки маъмурига мурожаат қилишингиз керак.

 

Пластик карта бўлмаса, электрон кундалик учун тўловни қандай амалга оширса бўлади?

Aгар оилада ҳеч кимда карта бўлмаса, уни банкда очиш керак. Uzcard  компаниясининг веб-сайтида картани очиш борасида онлайн буюртма бериш мумкин.

 

Фирибгарлар тўлов картасидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритишлари мумкинми?

“Kundalik” тизими фойдаланувчининг карта маълумотларини сақламайди. Тўловлар хавфсизлиги учун тўловлар агрегатори ва Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази “Uzcard” жавобгардир. Aммо биз сиздан асосий хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни ва картангиз маълумотларини бегоналарга бермаслигингизни, тўловни бошқа йўл билан амалга оширишингизни сўраётганлар билан мулоқотга киришмаслигингизни сўраймиз. Ишончсиз маълумот манбаларига ишонманг.

 

Маъмур қандай қилиб болаларнинг ота-оналар профилига боғланганлигини текшириши мумкин?

“Ота-она” – “Ўқувчи” боғлиқлиги “Одамлар” блоки муҳаррири ҳуқуқига эга маъмур ёки ходим томонидан ўқувчи саҳифасида ўрнатилади. Боғланишни ўрнатиш бўйича босқичма-босқич кўрсатмалар билан бу ерда  танишиш мумкин.

 

Нима учун кечқурун Kundalik ўқитувчилар учун блокланаяпти?

Тизим блокланмаган ва 24/7 режимида ишлайди, фақат мактабдаги маъмурлар ўқитувчилар ишини назорат қилиш мақсадида журналларни тўлдиришга чеклов қўйган тақдирдагина журналларга киришга имкон бўлмайди. Ҳар 2 ҳафтада бир маротаба соат 22:00 дан бошлаб 1-2 соат давом этадиган техник ишлар амалга оширилади. Техник ишлар тугамасдан аввал тизимга кира олмайсиз, шу билан бирга фойдаланувчилар техник ишлар тўғрисида олдиндан огоҳлантириладилар.

 

Журналдаги баҳолар нега ўзгартирилади ёки ўчирилади?

Таълим ташкилоти ходимлари киритилган маълумотларнинг сифатли, ўз вақтида ва тўлиқлиги учун жавобгардир. Aгар баҳолар ўз вақтида қўйилмаса, маъмур ёки мактаб раҳбариятига мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз. Сизнинг эътиборингизни шунга қаратмоқчимизки, баҳолар бўйича ҳар қандай ўзгариш тизимда сақланади ва барча ҳаракатлар қайд этилади. Aгар ўқитувчи баҳони эски сана билан ўзгартирса, у ўзгариш сабаби тўғрисида тушунтириш изоҳини ёзади. Ота-она қайси ўқитувчи, қайси сана, қачон ва қандай сабаб билан баҳони ўзгартирганлигини кўрсатадиган ҳисоботни сўраши мумкин.

 

Фойдаланувчи шартномаси билан қандай танишиш мумкин?

Фойдаланувчи шартномаси билан рўйхатдан ўтишда, шунингдек, сайтнинг асосий саҳифасида тизимга киришдан олдин танишиш мумкин.

 

 

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг