Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлигига Ивановск вилояти ҳукумати раҳбарининг муовини Олег Пташкин хабар берди. Унинг сўзларига кўра, компания РФ Иқтисодий ривожланиш вазирлиги билан 2016-2018 йиллар давомида Ўзбекистон бозорига «КРАНЭКС Лизинг» МЧЖнинг маҳсулотларини етказиб беришга келишиб олган.
“2018-йилнинг охирига қадар КРАНЭКС компанияси Ўзбекистонга умумий қиймати 6 млн. АҚШ доллари бўлган экскаваторларни етказиб беради”, - деди у.