Ушбу икки томонлама келишув кейинги йилларда тўқимачилик саноатида технологиялар ва бутловчи кисмларни республика ҳудудида ишлаб чиқаришга каратилган бўлиб, Давлат Раҳбарининг маҳаллийлаштириш бўйича қарорига мувофиқ янги лойиҳаларни амалга оширишга замин яратади.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раҳбарияти ва Кореянинг “DGMC” машинасозлик корпорациясининг президенти Во-Гак Чой ҳамда Кореянинг 15 дан ортиқ йирик технологик компаниялари раҳбарлари иштрокида видеоканференцалоқа орқали учрашувлар бўлиб ўтди. Пандемия билан мавжуд чекловлар томонларни юзма юз музокара олиб бориши ва Ўзбекистонга ташрифини орта сурган бўлсада, аммо икки томонлама келишувни тантанали равишда имзоланишига тўсқинлик қила олмади.
Ушбу учрашув ҳар иккала томон учун катта аҳамиятга эга бўлиб, бунда тўқимачилик машинасозлигидаги янги лойиҳаларни амалга ошириш, шу билан биргаликда тўқимачилик саноатида замонавий технологиялар ва рақамлаштиришни кенг жорий қилиш, илм-фаън ва кадрлар тайерлаш масалаларида муҳим аҳамият касб этди.
Айни дамда, республикамизда Кореялик ҳамкорлар кўмагида бир қатор лойиҳалар амалга оширилган, жумладан, ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган Kor-Uz Textile Techopark энг сўнгги русумдаги технологияларда янги турдаги мато ва кийимларни яратишга, илмий ишларни ва тадқиқотларни олиб боришга қаратилган.
Томонлар кенг қамровли ҳамкорликни белгиловчи Англашув меморандумини тантанали равишда имзолашди.
Музокаралар давомида, икки томон жорий йил июль ойида Корея давлатининг нуфузли корхоналар раҳбарлари Ўзбекистонга ташрифи ҳамда ташриф давомида Ўзбекистон корхоналари ва Корея корхоналари ўртасида конференция ҳамда бизнес форум ўтқазиш келишиб олди. Шунингдек сентябрь ойи бўлиб ўтадиган Uztextile Expo – халқаро тўқимачилик ва мода саноати кўргазмаси ва CAITME – Марказий Осиё тўқимачилик машинасозлиги ва технологиялари кўргазмасида кореялик компаниялар қатнашиши келишиб олинди.