Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 06/03/2018 Кореялик ишбилармон сайёҳлар Фарғонада
Кореялик ишбилармон сайёҳлар Фарғонада
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 5 март куни Сеул-Фарғона йўналиши бўйича чартер қатновини бажарган парвоз қилган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг “Boeing 767” ҳаво кемасида мамлакатимизга виза расмийлаштирмасдан келган бир гуруҳ ишбилармон сайёҳлар билан «Фарғона» халқаро аэропортига қўнди. Аэропортда сайёҳларни Фарғона вилояти ҳокимияти, Миллий авиакомпания ва Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси ходимлари ОАВ вакиллари билан биргаликда карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.

Корея Республикаси делегацияси раҳбари, «Evergreen Motors Group» компанияси бошлиғи Чанг Кеон, Ким ўзбек учувчиларининг юксак маҳоратини алоҳида торкўчасида қайд этиб, парвознинг муваффақиятли кечганини таъкидлади. Шунингдек, МАК ҳаво кемаси саҳнида ва аэропортда тақдим этилган хизматлар юқори даражадалигини, ўзбек халқи ўз меҳмондўстлиги билан ажралиб турилишини айтиб ўтди.

Ўзбекистонга визасиз тўрт кунлик сафар билан келган сайёҳлар аввалига Фарғонада жойлашган Қўқон очиқ иқтисодий зонасига, «Indorama Kokand Textile» МЧЖ, «UZSUNGWOO» компанияси ҳамда Қўқондаги меъморий ёдгорликларга ташриф буюришни режалаштиришган. Шунингдек, меҳмонлар Ўзбек-Корея бизнес форумида иштирок этиб, икки давлат ўртасида B2B шаклидаги учрашувларни ўтказишни сон назарда тутган.

Сешанба куни сайёҳлар Фарғонадан Тошкентга жўнаб кетишади. Саёҳатларининг қолган икки кунида пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари билан сон танишиш имкониятига эга бўладилар.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 10 февралидан бошлаб Ўзбекистон Республикасида Корея, Сингапур, Туркия, Исроил, Малайзия, Индонезия ва Япония фуқаролари учун мамлакатга кириш кунидан бошлаб 30 кун давомида визасиз режим амал қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг