Республика «Баркамол авлод» болалар мактаби томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти билан ҳамкорликда ўтказилган «Конституция – менинг нигоҳимда» онлайн-танлови якунланди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган ушбу танловга навқирон иштирокчилар 700 дан зиёд ижодий ишларини тақдим этди.
Танлов якунлари бўйича қуйидагилар совриндорлар сифатида эътироф этилди:
Биринчи ўрин – Саидкомил Комилжонов, Наманган вилояти, Давлатобод тумани, 58-умумий ўрта таълим мактабининг 7-синф ўқувчиси;
Иккинчи ўрин – Ражаббек Исхонбеков, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, 32-умумий ўрта таълим мактабининг 3-синф ўқувчиси;
Учинчи ўрин – Улбосин Мамбетмуратова, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳар 38-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси.
Танлов ғолиблари сертификат ва қимматли совғалар, жумладан, планшет, телефон, смарт-соатлар билан тақдирланди.
Мусобақада фаол иштирок этган ўқувчи-ёшлар ҳам сертификат ва китоблар тўплами соҳибларига айландилар.
«Конституция – менинг нигоҳимда» онлайн-танлови ёшларнинг Асосий қонунимиз мазмун-моҳиятидан яхши хабардор эканини кўрсатди. Энг муҳими, навқирон авлод вакилларининг ҳуқуқий билимларини ошириш ва бу борадаги кўникмаларини ривожлантириш истаги кучли экани яққол намоён бўлди.