Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 09/02/2019 Комил Алламжонов расман Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Комил Алламжонов расман Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 4 феврал куни Президент Шавкат Мирзиёев Алламжонов Комил Исмаиловични Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармойишни имзолади.

Бир неча кун илгари қабул қилинган агентлик фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига биноан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилган.

Манбаа:  Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг