Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 24/05/2018 Коллеж талабаси собиқ синфдоши жонига қасд қилди
Коллеж талабаси собиқ синфдоши жонига қасд қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил 23 май куни тунги соат 02:30ларда Бекобод шаҳар Енгил саноат ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси А.А. ўзи билан муқаддам бир синфда ўқиган синфдоши, Бекобод шаҳар Техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида таҳсил олаётган Ш.Э.нинг уйига бориб, уни ҳақорат қилган.

Юзага келган ўзаро тортишув оқибатида Ш.Э. ошхона пичоғи билан А.А.нинг кўкрак қисмига беш маротаба уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда А.А. воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Ш.Э.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, белгиланган тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг