Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 03/04/2019 Кўзи ожизлар интернатига 725 дона темир дафтарлар тақдим этилди
Ko'zi ojizlar internatiga 725 dona temir daftarlar taqdim etildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Улар ҳам сиз ва биз каби олам рангларини кўз қароғида туюшни, онажонисининг табасуми-ю, отасининг дуога очилган қўлларини кўришни истайди. Аммо тақдирнинг ҳукми, афсуски уни ўзгартиришнинг имкони йўқ. Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Жанубий Кореянинг "Friedasia" компанияси ва Бутунроссия Кузи Ожизлар Жамияти билан ҳамкорилкда шу каби имконияти чекланган фуқароларнинг муносиб таълим олишларини таъминлаш мақсадида ҳаракатни бошлаган. Унинг дастлабки амалий натижаси сифатида республика кузи ожизлар мактаб-интернатларига дарсликлар ва махсус ўкув жихозларининг топширилганини келтиришимиз мумкин. Хусусан, 725 дона темир дафтарлар болажонларнинг шуғулланишлари учун етказилди.

Аҳамиятлиси, бу ҳамкорликдаги ишнинг дастлабки босқичи бўлиб, жорий йилнинг август ойида яна 1 275 дона приборлар олиб келиниши режалаштирилган. Умумий хисобда эса 3 мингта махсус дарсликлар интернатларга тарқатилади. Агарда бугун халк таълими тизимида жисмоний ёки психик ривожланишида нуксони булган болалар учун ихтисослаштирилган жами 86 та таълим муассасаси фаолият курсатиб келаётганини инобатга олсак бу хайрли иш фақатгина фойда келтиради.

Сабаби, шу каби мактаб-интернатларида айни пайт 2831 нафар ўкувчилар тахсил олади. Статистик маълумотларга кўра, сўнгги икки йилда имконияти чекланган болалар учун жами 30 номдаги 33 628 нусхадаги дарсликлар чоп этилган. 2019-2020 ўкув йили учун эса яна 10 номдаги 13 минг 843 нусха дарсликлар тайёрланиши режалаштирилмоқда. 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг