Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 18/11/2020 Кўз операциясини юқори малакали мутахассисларга ишониб
Кўз операциясини юқори малакали мутахассисларга ишониб

Ўзбекистонда мураккаб кўз операциялари учун микрожарроҳларни тайёрлаш имкони яратилади. Бу Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатасининг « DMC » клиникаси билан ҳамкорлиги йўналишларидан биридир.

2020 йил 16 ноябрда ҳамкорлар томонидан таълим соҳасида ва соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг малакасини ошириш, тиббиёт фанини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни мақсад қилган Меморандум имзоланди.

 «Доктор Мақсудованинг инновацион клиникаси»  (DMC) офтальмология йўналишида ташкил этилган бўлиб, бугун унинг таркибида бир қатор йўналишлар мавжуд. Жумладан, улар орасида кўз микрожарроҳлигининг кўз касалликларини даволашда кўз косаси ичига кириб, кўз пардасига йўл олиш имконини берадиган «витрэктомия» усулини қўллайдиган йўналиш ҳам мавжуд.  

Бундай операцияларни олиб бориш учун юқори профессионалликка эга мутахассисларини клиника ўз офтальмолог-микрожарроҳларини чет элда ўқитишини таъминлаган. Лекин бундай мутахассисларга республиканинг барча ҳудудларида талаб юқори. Уларни Ўзбекистонда тайёрлашга «DMC» клиникасидаги мавжуд юқори аниқликдаги симулятор ёрдам беради. Ушбу ютуқни клиника инновацион технологиялар бўйича грант танловида ғолиблик туфайли қўлга киритган.

Миллий палата ва «DMC» ушбу симуляторининг имкониятларидан кенг фойдаланишни режалаштирган. Бу ушбу соҳанинг дунё миқёсидаги раҳнамоси VR Magic (Германия) компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Бундай симулятор бугун тиббиёт олийгоҳлари битирувчиларининг олий таълимдан кейинги таълим олиши ҳамда касбий фаолиятини юритаётган шифокорлар малакасини ошириш учун зарур.

Ушбу симуляторнинг Марказий Осиёда ҳозирча ягона эканлигини инобатга олиб, Миллий палата унинг имкониятларига қўшни мамлакатлардан ҳам микрожарроҳлар эътиборини жалб этишни режалаштирган.

«Бизнинг ҳамкорлигимиз кўз касалликларини замонавий тиббиёт ва офтальмология  даражасида ташҳислаш ва даволаш стандартларини ишлаб чиқариш жараёни самарасини ҳам оширади. Бундай стандартларни жорий этиш Миллий палатанинг асосий вазифаларидан бири саналади, — деб таъкидлади ушбу давлат тизими раҳбари Ровшан Изамов Меморандумни имзолаш жараёнида. — Режадан шунингдек офтальможарроҳлар аттестациясини Евро Иттифоқ мамлакатлари тизими асосида  такомиллаштириш ҳам жой олган».

Кўз касалликлари билан шуғулланадиган микрожарроҳларни тайёрлашдаги ўзгаришлар беморлар учун нима бериши ҳақида «DMC» таъсисчиси ва директори, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш тизимининг хизмат кўрсатган ходими Зульфия Мақсудова суҳбат давомида тушунтирди.

«Ушбу симуляция аппарати офтальмолог-микрожарроҳнинг ҳар бир ҳаракатини катаракта ва кўз гавҳари имплантацияси (алмаштириш) каби юқори технологияли операцияларда ҳам кузатиш имконини беради. Шунингдек, кўз косаси касалликларини даволашда ҳам, кўз тўрида операция жараёнида уни кўчиришда, ёки ушбу тўқималар билан боғлиқ бошқа касалликларни даволашда ҳам қўлланиладиган виктрэктомия усулидаги операцияларда ҳам. Бугун мамлакатимизда микрожарроҳнинг маҳорати унинг назарий билимлари орқали текширилади. Ушбу симулятор нафақат ўқитиш, шунингдек офтальмолог-микрожарроҳнинг барча амалий ҳаракатларини текшириш имконини беради. Бунда ҳар бир ҳаракат компьютер ёрдамида назорат қилинади, ва операциянинг навбатдаги босқичидан ўтмасдан компьютер сизнинг кейинги босқичга ўтишингизга йўл қўймайди. Симуляторда ўрганиш микрожарроҳнинг ҳар бир ҳаракатини автоматлаштириш даражасига етказади. Бу мураккаб техникани чалғитиб бўлмайди. Агар микрожарроҳ етарли даражада профессионал бўлмаса, симулятор унинг ожиз томонларини объектив равишда кўрсатиб беради. Бу эса амалиёт ўтаётган бизнинг шифокор офтальмологларимизга улар учун ўқиш жараёнида юқори профессионаллик даражасига етиш учун яна ниманинг устида ишлашлари кераклигини аниқ тушуниш имконини беради. Бунинг натижаси муваффақиятли операциялар, кўз касаллиги туфайли ногирон бўлиб қоладиганлар сонининг камайишида кўринади».

Ўзбекистоннинг Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси ва «DMC» клиникаси ҳамкорлиги офтальмология соҳасидаги ҳамкорлик билан чегараланиб қолмайди. Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими самарадорлигини янада оширишга қаратилган бир қатор қизиқ ва замонавий лойиҳалар муҳокама қилинган. 

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси матбуот хизмати

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг