Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Хужжат билан кўп квартирали уйларни бошқариш тизимига “Обод уй” электрон дастурини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Мазкур чора-тадбирлар режасига мувофиқ 2019 йил 1 майга қадар “Обод уй” электрон дастури ва унинг мобил иловаси жорий этилади.
Эслатиб ўтамиз, “Обод уй” электрон дастури – хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларида мажбурий бадалларнинг ҳисоб-китобини юритиш ва ахборот-маслаҳат олиш имконини берадиган биллинг тизими ҳисобланади.
Ушбу тизим Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида намунавий тарзда жорий этилиб, синовдан муваффақиятли ўтган.
Манбаа: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Хуқуқий ахборот” канали