Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 05/01/2022 Кўп квартирали уйларни бошқариш қоидалари тасдиқланди
Кўп квартирали уйларни бошқариш қоидалари тасдиқланди

Ҳукумат қарори (3-сон, 03.01.2022 й.) билан кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидалари тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, кўп квартирали уйларни бошқариш фаолияти уй-жойдан фойдаланишда қулай ва хафсиз шароитларни яратиш, умумий мол-мулкни сақлаш ва ундан фойдаланиш учун зарур хизматлар ва ишларни қамраб олади.

Кўп квартирали уйни бошқариш органи уйга кириш қисмида қуйидаги маълумотларни доимий жойлаштириб бориши шарт:

бошқариш органининг номи, манзили, телефони, иш тартиби, веб-сайти;

коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларниинг алоқа телефонлари;

таъмирлаш ишлари вақти;

мажбурий бадал, кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов миқдори.

Бошқариш органи авария вазиятларини бартараф этадиган 24 соат ишлайдиган авария-диспетчерлик хизматини ташкил этиши керак.

Бунда авария-диспетчерлик хизмати мулкдорларнинг қўнғироқларига 3 минутдан кўп бўлмаган вақтда жавоб бериши лозим.

Шунингдек, хонадонлардаги канализацилар тиқилиб қолганида ва ифлосланиш ҳолатлари бўлганида бу ҳолатлар 2 соатда бартараф этилиши керак.

Совуқ, иссиқ сув, иссиқлик ва электр таъминоти ва канализация авариявий шикастланганда бу ҳолатлар 3 кунда бартараф этилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг