Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 30/03/2023 Кластерлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 32 баравар ошди
Кластерлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 32 баравар ошди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари томонидан Ўзбекистонда 2018-2022 йилларда кластерларнинг ривожланиш тенденцияси ва хусусиятлари ўрганилди.

Ҳозирги вақтда кластерлар дунё мамлакатлари иқтисодиётининг самарали ўсиш драйвери сифатида иқтисодий фаолиятнинг қарийб 50 фоизини қамраб олган. Масалан, АҚШда 380 та кластер бор ва ЯИМнинг 60 фоизи уларнинг ҳиссасига тўғри келади.

Италия саноатида банд бўлганларнинг 43 фоизи 206 та кластерда меҳнат қилади ва мамлакат экспортида ушбу кластерларнинг улуши 30 фоизни ташкил этади.

Хитойда 60 дан ортиқ махсус кластерлар 30 мингга яқин корхонани бирлаштиради ва уларда 3,5 миллион киши меҳнат қилади. Мазкур корхоналарда йилига 200 миллиард АҚШ долларига тенг маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистонда 2018-2022 йилларда 506 та кластер шакллантирилди. Сўнгги беш йилда улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 32 баравар ошди ва 2022-йил натижаларига кўра 28,7 триллион сўмга етди.

2018-2022 йилларда кластерларга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 5,2 маротаба, тизимда банд бўлганлар сони эса 2,5 маротаба ортди. 

Кластерларнинг жами саноат маҳсулотлари экспортидаги улуши 2019-йилда 5 фоизни ташкил этган бўлса, 2022-йилда 11,4 фоизга етди. 

2018-2022 йиллар оралиғида кластерлар тизимида меҳнат унумдорлиги 12,9 баравар, инвестицияларнинг рентабеллик (АRR) коэффициенти 1 дан 1,4 гача ошди. Бу кластерлаштириш лойиҳалари жуда самарали эканлигидан далолат беради.

Саноатнинг ишлаб чиқариш тармоғида кластерларнинг ижтимоий–иқтисодий самарадорлиги ва унинг ҳудудий меҳнат тақсимотидаги ўрни агрегатлашган Кластер қуввати (Pc) интеграл индекси орқали баҳоланди. 

Ҳар бир индекс қиймати 0 дан 1 гача (0≤Pc≤1) оралиқда баҳоланади. Агар қаймат 0 дан 1 га яқинлашса, бу иқтисодиётнинг кластерлашганлик даражаси юқорилигини кўрсатади.

Ҳисоб-китоблар саноатнинг ишлаб чиқариш тармоғида Кластер қуввати (Pc) интеграл индекси 0,201 ни ташкил этишини кўрсатди. Бу таҳлиллар иқтисодиётни кластерлаштириш салоҳияти юқорилигини, соҳага инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвесторларни, тадбиркорлик 

Дунёнинг ривожланган мамлакатлари тажрибасига кўра, кластерлаштириш иқтисодиётда меҳнат унумдорлиги ва самарадорлик кўрсаткичлари ошишига олиб келади.

Саноат тармоқларида кластерлаштириш хомашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш тизимини шакллантириш, шунингдек, бу тизимга илм-фан, савдо, логистика каби соҳаларни жамлаш имконини беради.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг