Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 13/09/2016 Ким эдигу ким бўлдик
Ким эдигу ким бўлдик
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бугунги кунда юртимизнинг ҳар бир ҳудуди каби Тошкент вилоятида ҳам иқтисодиётнинг барча тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, табиий шароит ва хом ашё ресурсларидан омилкорлик билан фойдаланиш борасида эътиборга лойиқ ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, кейинги 5 йил мобайнида вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми қарийиб 2 баробарга ортиб, 16,6 трлн. сўмга етди. Саноат ишлаб чиқариш ҳажми эса қарийиб 2,2 баробарга кўпайди.

Бунинг натижасида Тошкент вилоятининг иқтисодий салоҳияти ошиб вилоят ҳудуди ҳам кундан кунга тобора гўзаллашиб, янгиланиб бормоқда. Айниқса, шаҳарсозликнинг энг сўнгги ютуқлари асосида қурилган янги бинолар, турар жойлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари унинг чиройига янада кўрк бағишламоқда. Мустақиллик йилларида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида улкан бунёдкорлик ва реконструкция ишлари олиб борилиб, таниб бўлмас даражада ўзгариб кетди. Биргина мисол қилиб, Зангиота зи ёратгоҳи ва унга туташ ҳудудларда кенг кўламда олиб борилган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини айтиш мумкин.

Сўнгги йилларда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида намунали лойиҳалар асосида янги уй-жойлар қурилиб, ўз эгаларига топширилмоқда. Бундан кўриниб турибдики, хонадон эгаларига бу уйлар умрбод эсдалик бўлиб қолади.

Маълумки, Тошкент вилояти катта иқтисодий ва ижтимоий салоҳиятга, улкан табиий ресурсларга эга бўлган марказий вилоят сифатида алоҳида ўрин эгаллаб, кўпгина соҳа ва йўналишлар бўйича етакчи бўлиб келмоқда. Истиқлол йилларида бу заминда жойлашган Ўзбекистон металлургия комбинати, Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, дунёга машҳур “Женерал моторс” компанияси билан ҳамкорликда барпо этилган, автомобиль двигателлари ишлаб чиқарадиган ноёб замонавий корхона, Янги Ангрен ҳамда Тошкент иссиқлик электр станциялари ва бошқа йирик корхоналарнинг иш фаолиятидаги самарадорлик янада ошиб, республикамиз иқтисодиётини ривожланишига катта ҳисса қўшмоқда.

Бундай юксалишларда кўпни кўрган, ўзининг меҳнати, интелектуал салоҳияти, билим ва тажрибаси билан ўз юртини обод этиб келаётган фермерлар, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик соҳаси вакиллари, ўқитувчи ва шифокорлар, шижоатли ёшлар ва меҳнаткаш халқнинг ҳиссаси каттадир. Мустақиллик шарофати билан вилоятнинг ўз юртига меҳр ва садоқат билан яшаётган бу элнинг иқтидорли, истеъдодли ёшларини, сидқидилдан меҳнат қилаётган 100 нафардан ортиқ соҳа вакиллари давлатимиз томонидан эътироф этилиб, Ватанимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирланаётгани ҳам катта аҳамиятга эгадир.

Тошкент вилояти ҳақида бундай ютуқлардан кўплаб мисоллар келтириш мумкин албатта, ушбу ютуқларнинг замирида улкан машаққат, тинимсиз меҳнат ва энг асосийси тўғри танланган истиқболли режалар мужассамдир.

2016-йилнинг 8-сентябрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг бўлиб ўтган қўшма мажлисида қабул қилинган қарор энг оқилона бўлиб, у мустақиллик йилларида самарали амалга ошириб келинган давлатчилигимизнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги ҳамда демократик ислоҳотларни жорий этиш борасидаги изчил мустақил тараққиёт йўлини давом эттиришга хизмат қилади, деб ўйлайман.

Конституциямизга мувофиқ халқимиз номидан иш кўриш ваколати берилган парламентимиз томонидан қабул қилинган ушбу қарор давлатимиз раҳбари зиммасига юклатилган ғоят муҳим ва устувор вазифаларнинг ўз вақтида ижросини таъминлашга хизмат қилади.

Зоҳида СУВАНОВА,
Халқ депутатлари Бекобод тумани
Кенгаши депутати.
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг