Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 13/10/2016 Кичик тадбиркорлик субъектларининг сони 215801 тани ташкил этди
Кичик тадбиркорлик субъектларининг сони 215801 тани ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Республикамизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар 2016-йил январь-сентябрь ойлари давомида 23616 та янги кичик тадбиркорлик субъектларини (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари) ташкил этиш имконини берди. Натижада 2016-йил 1-октябрь ҳолатига фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг сони 215801 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,8 фоизга ўсди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги натижасида 2016-йилнинг январь-сентябрь ойларида уларнинг саноат маҳсулоти умумий ҳажмидаги улуши 43,8 фоизни (2015 йилнинг январь-сентябрь ойларида - 38,7 фоиз), чакана савдо айланмасида - 89,9 фоизни (87,3 фоиз), хизматлар соҳасида - 60,0 фоизни (57,6 фоиз), юк ташиш ҳажмида - 53,8 фоизни (51,6 фоиз), йўловчи ташиш ҳажмида - 90,7 фоизни (88,0 фоиз) ва бандликда - 77,8 фоизни (77,5 фоиз) ташкил этди.

2016-йилнинг январ-сентябрь ойларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан иқтисодиётга 13257,9 млрд.сўмлик инвестициялар киритилди. Бу республика бўйича жами киритилган инвестициялар ҳажмининг 38,3 фоизини ташкил этади. Шунингдек, улар томонидан 15674,7 млрд.сўмлик қурилиш ишлари бажарилди (жами қурилиш ишлари ҳажмининг 70,0 фоизи) ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,1 фоизга ўсди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг