Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 28/11/2016 Кичик корхоналарга 240 нафаргача ходим олишга рухсат берилади
Кичик корхоналарга 240 нафаргача ходим олишга рухсат берилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган кичик корхоналарга 240 нафаргача ходим олишга рухсат берилади.

Ўзбекистон Ҳукумати томонидан электротехника, машинасозлик, қурилиш-пудрат ташкилотлари, медицина хизматларини кўрсатиш соҳаларида фаолият юритаётган кичик бизнес корхоналари учун янги рағбатлантирувчи асослар яратилади.

Шу борада бундай корхоналарда мавжуд имтиёзлардан фойдаланиш учун ходимларнинг йиллик сонини 120 тадан 240 кишигача оширишга имкон берадиган Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бунинг натижасида ушбу тармоқларда жами 15 мингга яқин янги иш ўринлари ташкил қилинади, йиллик 1 трлн. 600 млрд. сўмдан ортиқ қўшимча маҳсулотлар ишлаб чиқарилади ва хизматлар кўрсатилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг