Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 04/01/2024 Кичик бизнес субъектларининг сони 418,7 мингтага етди
Кичик бизнес субъектларининг сони 418,7 мингтага етди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023 йилнинг 9 ойида (январ-сентябрь) кичик бизнес субъектлари фаолиятидаги асосий йўналишларни таҳлил қилди.

2023-йилнинг 9 ойи (январ-сентябрь) якунларига кўра, фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектларининг сони 418,7 мингтага етган. Бунинг 67,7 мингтаси янги ташкил этилган кичик бизнес субъектларидир. Уларнинг улуши савдода 38,6 фоизни ташкил этган бўлса, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларни кўрсатишда 1,7 фоизни ташкил қилган.

Таҳлил даврида кичик бизнес субъектларининг маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспорти 5,3 млрд. АҚШ долларини ёки умумий экспорт ҳажмининг 30,1 фоизини ташкил этди. Ҳудудлар бўйича экспортнинг энг юқори улуши Сурхондарё (74,7 фоиз) вилоятида, энг паст улуши эса Навоий вилояти (8,3 фоиз) да қайд этилди.

Мамлакат бўйича кичик тадбиркорликнинг экспортдаги улуши 2,7 фоиз пунктига ортган. Ҳудудлар бўйича Сурхондарё (15,7 фоиз пункти), Фарғона (19,4 фоиз пункти) вилоятлари ва Тошкент (7,1 фоиз пункти) шаҳрида энг юқори ўсиш кузатилди.

Кичик бизнес субъектлари томонидан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2022-йилнинг 9 ойидагига нисбатан 1,7 фоиз пунктига юқори бўлди. Кичик тадбиркорлик субъектларининг кўрсатилган умумий хизматлар ҳажмидаги улуши 47,2 фоизни ташкил қилди. 

2023-йилнинг январ-сентябрь ойларида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 118,1 трлн. сўмни ташкил қилган. Бу 2022-йилнинг мос давридагига нисбатан 113,8 фоиз кўп демакдир. Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми эса 119,1 трлн. сўмга етган ва 115,5 фоиз ўсиш таъминланган. Бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 80,0 трлн. сўмга етган ва ўсиш суръати 105,9 фоизни ташкил қилган. Хизматлар соҳаси ҳажми 155,2 трлн. сўмни ташкил қилган ва 105,3 фоизга ошган.

Иқтисодиётда аёллар раҳбарлик қилаётган кичик бизнес субъектларининг ҳиссаси тобора ошиб бораётганини алоҳида

қайд этиш жоиз. Ҳудудлар бўйича Тошкент шаҳрида аёл раҳбарлар бошқаруви остидаги кичик корхона ва микрофирмаларнинг улуши 27,9 фоизни ташкил этиши анқиланди. Ундан кейинги ўринларни Тошкент (12,8 фоиз), Самарқанд (8,4 фоиз) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси (6,6 фоиз) эгаллайди.

 

 
 

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг