Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 06/10/2016 Камилов ва Могерини икки томонлама долзарб масалаларни муҳокама қилишди
Камилов ва Могерини икки томонлама долзарб масалаларни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 5-октябрь куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация ЙИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини билан икки томонлама музокаралар ўтказди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат бошида Вазир Евроиттифоқ раҳбариятига Биринчи Президент И.А.Каримовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқига билдирилган ҳамдардлик учун Ўзбекистон раҳбарияти номидан миннатдорчилик билдирди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан қўшма институтларнинг бўлажак мажлислари жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида 4-октябрь куни бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” минтақалараро учрашуви якунлари ҳамда минтақавий ва халқаро сиёсатнинг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг