Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 24 ноябр куни «Камaз» юк автомобили темир йўл ўтиш нуқтасидаги УЗП №4 қурилмасини шикастлади.
Ҳодиса тахминан соат 01:05 да Жиззах-Сирдарё участкасида содир бўлди. Юк автомашинасининг ҳайдовчиси қизил чироқ сигналини эътиборсиз қолдириб, автоҳимоя қурилмасини бузиб ўтди ва «Даштобод-Робот-Даштобод-Янгийер» станциялари ўртасидаги 32-километрда жойлашган темир йўл ўтишини кесиб ўтди. Натижада УЗП №4 қурилмасига зарар етказилди.
Бу қурилма поезд ўтиш пайтида автотранспорт ва бошқа воситалар ҳаракатини тўхтатиш учун мўлжалланган бўлиб, ҳалокатларнинг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу қурилманинг ўз вақтида ишлаши туфайли эҳтимолий ҳодиса олди олинди, юк ва йўловчи поездлари ҳаракат хавфсизлиги, шунингдек, поездларда бўлган юзлаб йўловчиларнинг хавфсизлиги таъминланди.