Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 08/11/2016 “Кафолат” СКнинг суғурта мукофотлари умумий ҳажми 55,4 млрд. сўмни ташкил этди
“Кафолат” СКнинг суғурта мукофотлари умумий ҳажми 55,4 млрд. сўмни ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Кафолат” суғурта компаниясининг мажбурий ҳамда ихтиёрий суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари умумий ҳажми 55,4 млрд. сўмни ташкил этди. Суғурта мукофотлари ҳажмида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 133,5 % ўсиш суръати таъминланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар беради.

2016-йил 9 ойлик якунларига кўра транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 13,2 млрд. сўм суғурта мукофотларини жамлашга эришди.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш бўйича ҳам кенг кўламли ва салмоқли ишлар амалга оширилиши натижасида ҳисобот даврида компания томонидан 8,2 млрд. сўмга яқин суғурта мукофотлари жамланди.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича компания томонидан 1,2 млрд. сўмдан ортиқ суғурта мукофотлари йиғилган. Компания бир неча йиллар мобайнида мажбурий суғурта турлари йўналишида фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида 2-ўринни эгаллаб келмоқда.

Суғурта тўловларининг хажми 10,1 млрд. сўмни ташкил этди. Жами 6188 та ариза бўйича суғурта тўловлари амалга оширилган бўлиб, бу ўрта ҳисобда кунига 26-27 та суғурта тўловлари амалга оширилганлигидан далолат бермоқда.

2016-йил 1-октябрь ҳолатига компаниянинг инвестиция қўйилмаларининг умумий ҳажми 41,4 млрд. сўмни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг