“Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар тақдим этиш - ЖДС” беғараз ёрдам дастури доирасида Алмашинув ноталаринингимзоланиши
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 27 август куни Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб ХАТОРИ Такаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазири жаноб Конгратбай ШАРИПОВ Япония ҳукуматининг беғараз ёрдам дастури доирасида жами 422 миллион иен миқдоридари (тахминан 2.8 млн АҚШ доллари) “Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар тақдим этиш” (ёш давлат ишчилари учун Японияда таҳсил олиш дастури) бўйича Алмашинув ноталарини имзоладилар. Шу билан бирга, Вазир жаноб ШАРИПОВ ва JICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари жаноб БИТО Ёшибуми лойиҳа бўйича Грант шартномасини имзоладилар.
Мазкур ҳамкорлик доирасида 2026 йилда Ўзбекистоннинг ёш давлат хизматчиларидан 18 нафари Япония университетларида магистратура (2 йил) ва 1 нафари докторантура (3 йил) босқичида таълим олиш имкониятига эга бўлади. Бунинг натижасида, Ўзбекистон келажагини юксалтирадиган ёш кадрлар мамлакатнинг ривожи ва тараққиёти учун зарур бўлган мутахассислик билимларини эгаллаши ҳамда ҳукумат сиёсатини ишлаб чиқишда ҳисса қўшиши кутилмоқда. Шунингдек, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро тушунишни чуқурлаштириш ва дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши ҳам кутилмоқда.
2022 йил декабрь ойида Токиода бўлиб ўтган “Марказий Осиё + Япония” Мулоқотини ташқи ишлар вазирларининг 9-йиғилишида Япония эркин ва очиқ Марказий Осиёда барқарор тараққиётга эришиш мақсадида “Инсонга сармоя киритиш” ҳамда “Ўсиш сифати”га асосланган янги ҳамкорлик моделини ривожлантиришга қарор қилди. Мазкур дастур ушбу икки йўналишни ҳам ўзида мужассам этган.
Икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида Япония Ҳукумати Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш ва икки давлат ўртасидаги ўзаро тушунишни чуқурлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттириш ниятида.