Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 05/12/2023 Жорий йилнинг 9 ойида қишлоқ хўжалигида қандай натижаларга эришдик?
Жорий йилнинг 9 ойида қишлоқ хўжалигида қандай натижаларга эришдик?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг 9 ойида (январь-сентябрь) қишлоқ хўжалигининг ривожланиш суръатини таҳлил қилди.

2023-йилнинг январь-сентябрь ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 4,1 фоизга ошди. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқлари ижобий ўсиш суръатларига эришди. Шундай қилиб, деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш ҳажми 4,9 фоизга, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш эса 3,3 фоизга ошди.

Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг энг юқори ўсиш суръати Сирдарё вилоятида қайд этилди – 106,9 фоиз. Ўсиш суръатлари бўйича Сурхондарё (106,6 фоиз), Хоразм (106,4 фоиз), Жиззах (105,2 фоиз) ва Наманган (105,1 фоиз) вилоятлари ҳам етакчилар қаторида.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 13,5 триллион сўмга ошиб, иқтисодиётга йўналтирилган инвестициялар умумий ҳажмининг 6,0 фоизини ташкил этди.

Қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган сиёсат мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, аҳоли эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини иқтисодий ва молиявий қўллаб-қувватлаш ҳисобига озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини оширишга қаратилган.

2023-йилнинг 9 ойи давомида барча тоифадаги фермер хўжаликларида 6 972,1 минг тонна донли экинлар етиштирилди. Бу 2022-йилнинг шу давридагига нисбатан 3,3 фоиз кўп. Шундай қилиб, 2 678,7 минг тонна картошка (+1,1 фоиз), 8 136,2 минг тонна сабзавотлар (+1,5 фоиз), 1 606,6 минг тонна полиз маҳсулотлари (+3,4 фоиз), 2 280,2 минг тонна мева ва резаворлар (+3,1 фоиз) етиштирилган.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тизимли амалга оширилиши ва давлат томонидан манзилли қўллаб-қувватланиши ички бозорни чорвачилик маҳсулотлари билан тўлдиришга хизмат қилмоқда.

Бу даврда тирик вазнда 2 042,9 минг тонна гўшт (2022-йилнинг шу давридагига нисбатан 3,5 фоиз кўп), 8 579,2 минг тонна сут (+3,5 фоиз), 6 055,9 миллион дона тухум (+2,0 фоиз) етиштирилди ва 91,2 минг тонна балиқ (+10,5 фоиз) овланди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг