Мазкур Қўмита томонидан ишсиз хотин-қизлар сони аниқланиб, улар 168 минг 634 нафарни ташкил этган эди. Ишсиз хотин-қизлардан бандлик марказларида 45 минг 892 нафари ҳисобда турса, хонадонма-хонадон юриб 126 минг 231 нафари рўйхатга олинди.
Жойларда корхона, ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринларига 29 минг 785 нафар, кичик корхоналарга 8 минг 679 нафар, касаначилик соҳасига 3 минг 466 нафар, оилавий тадбиркорлик соҳасига 8 минг 967 нафар, ипак қуртини парваришлаш соҳасига 62 минг 335 нафар ва бошқа йўналишларга 18 минг 623 нафар хотин-қизлар ишга қабул қилинди.
Бундан ташқари хотин-қизларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларни касбга қайта тайёрлаш борасида ҳам аниқ мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.