Валюта курслари 26/09/2024
$1 – 12757.65
UZS – 0.02%
€1 – 14268.16
UZS – 0.46%
₽1 – 138.05
UZS – 0.61%
Қидириш
Ўзбекистон 26/07/2017 Жиззахдаги маҳаллалардан бирида “O‘zLiDeP депутати хонаси” ташкил этилди
Жиззахдаги маҳаллалардан бирида “O‘zLiDeP депутати хонаси” ташкил этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Шароф Рашидов туманидаги “Қаҳрамон” МФЙда “Менинг маҳаллам-меним оилам” шиори остида амалий мулоқот ташкил этилди.

Намунавий тарзда ўтказилган мулоқотда маҳалла аҳлига қулай шарт-шароитларни яратиш, фуқароларнинг фаоллигини янада ошириш масалалари аҳоли билан атрофлича муҳокама қилиниб, бир овоздан “Менинг маҳаллам-менинг оилам” шиори остида сешанба кунини “Маҳалла куни” ҳамда шанба кунини тозалик куни деб белгиланди.

Шунингдек, томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил қилиш, маҳаллалардага барча масалаларга ижобий ечим топиш, ноқонуний қурилиш, коммунал хизматлардан ноқонуний фойдаланишга чек қўйиш, аҳолини коммунал хизматлар учун ўз вақтида тўловни амалга оширишга ўргатиб бориш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шу куни маҳалла биносида “O‘zLiDeP депутати хонаси” ташкил этилиб, “O’zLiDePнинг мурожаатлар қутиси” ўрнатилди. Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи вакиллари Мелиқўзи Омонқулов ҳамда Шавкат Бадвловлар мазкур маҳаллага бириктирилди.

—Кундан-кунга фуқароларимизнинг фаоллиги ортиб боряпти, - дейди “Қаҳрамон” МФЙдаги бошланғич партия ташкилоти раиси Гулчеҳра Маматқулова. —Сабаби, маҳалламиз ҳудудида деярли барча шароитлар мавжуд. Ҳаттоки, аҳолининг мавжуд муаммо ва масалаларини жойида ўрганиб, ижобий ечим топиш, ўз вақтида ҳал этилишига эришиш, ўзимиз сайлаган депутат билан ҳамнафас, ҳамкорликда ишлаш учун маҳалламиз биносида махсус хона ажратдик. Энди фуқароларимиз муаммолари ортидан сарсон-саргардон бўлиб юрмайди. Қолаверса, аҳолининг талаб ва таклифларидан келиб чиқиб, ҳафтада бир марта томорқалардан унумли фойдаланишни ўргатишга қаратилган ўқувлар ташкил этишни режалаштирдик.

Мулоқот давомида партия фаоллари ва депутатлар билан аҳоли орасида олиб бораётган иш услубларини мутлақо ўзгартириб, энг аввало, фойдаси йўқ йиғилишларга чек қўйишга, халқимиз ва электоратимизни қийнаётган муаммолар ечимига кўпроқ эътибор қаратишга келишиб олинди.

Тадбирдан сўнг депутатлар муаммоси бор фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрди.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг