Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 02/08/2016 Жанубий кореялик мутахассислар ўзбекистонлик болаларни даволашади
Жанубий кореялик мутахассислар ўзбекистонлик болаларни даволашади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган 4 нафар болалар Жанубий Кореяга юборилди ва у ерда улар жарроҳлик йўли билан соғаядилар.

“Соғлом авлод учун” жамғармаси Матбуот хизматининг хабар беришича, 2016-йил 25-май куни Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида Корея Республикасининг “Junior Chamber International – JCI” ва Ча университети қошидаги Пундан Ча Госпитали малакали шифокорлари ташриф буюришиб, жами 27 нафар туғма юрак нуқсони ташхисли бемор болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.

Тиббий кўрик натижаларига кўра, оғир деб топилган бемор болаларнинг 4 нафари 2016-йилнинг 25-июль куни Корея Республикасининг нуфузли клиникаларида соғломлаштириш учун фонд вакили ва кузатувчилар билан биргаликда жўнаб кетди. Ушбу болалар 2016-йилнинг 5-август куни юртимизга қайтиб келишади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг