Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 06/10/2016 Жаҳон банки аъзолари “Ангрен” МСЗга ташриф буюришди
Жаҳон банки аъзолари “Ангрен” МСЗга ташриф буюришди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 5-октябрь куни Афра Ал-Аҳмади (ижтимоий ҳимоя бўйича катта мутахассис) ва Роберт Вробел (ижтимоий ривожланиш бўйича катта мутахассис) раҳбарлигидаги Жаҳон банки аъзолари “Ангрен” махсус саноат зонасига ташриф буюришди.

“Ангрен” махсус саноат зонаси раҳбарияти билан учрашув давомида Жаҳон банки делегацияси маҳаллий аҳолининг иш билан таъминлаш мақсадида янги корхоналарни қуриш борасида ҳам фикр юритишди.

Ўз навбатида “Ангрен” махсус саноат зонаси дирекцияси томонидан зонадаги хорижий корхоналарнинг фаолияти, инвесторлар учун яратилган қулай шароит ва ривожланиш истиқболлари намойиш этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг