Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 27/01/2017 IUT ва ЮНЕСКО таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
IUT ва ЮНЕСКО таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ректори Сарвар Бабаходжаев Ўзбекистондаги ЮНЕСКО ваколатхонаси раҳбари Криста Пиккат билан музокара ўтказди.

Учрашув давомида IUT ректори Сарвар Бабаходжаев меҳмонга университетнинг ташкил этилиш тарихи ҳамда АКТ ва логистика соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берди.

Ўз навбатида, Криста Пиккат Ўзбекистондаги ЮНЕСКО ваколатхонаси фаолияти тўғрисида гапириб берди.

Музокаралар давомида томонлар ахборот технологиялари орқали ёшларни таълим олишга жалб этиш масалаларини муҳокама қилишди. Пиккат хоним, жумладан, дунёнинг кўпгина мамлакатларида амалга оширилаётган ҳамда ёшларни таълим олишга жалб этадиган лойиҳалар тўғрисида сўзлаб берди.

Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон ёшларини мобил дастурлаш ҳамда мобил иловалар ишлаб чиқариш бўйича ўқитиш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

IUT ва ЮНЕСКО вакиллари ёшларни билим олишга ундайдиган ҳамкорликдаги лойиҳаларни ишга тушириш бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олишди. Қайд этилдики, мана шундай лойиҳалар ёшларга ўз салоҳиятини ошириб, жамиятда ўз ўрнини топишга кўмак беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг