Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 11/04/2017 IUT ва «UNICON.UZ» ўзаро англашинув тўғрисида меморандум имзолашди
IUT ва «UNICON.UZ» ўзаро англашинув тўғрисида меморандум имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ҳамда «UNICON.UZ» илмий-техник ва маркетинг тадқиқотлари маркази ўзаро англашинув тўғрисида меморандум имзолашди.

Меморандум доирасида томонлар «UNICON.UZ» ишлаб чиқариш жараёнларида IUT нинг талабалари ҳамда ўқитувчи-профессорлари томонидан илмий-техник ишланмалар ва ишланмаларнинг тест натижалари соҳасида илмий-тадқиқот лабораторияларидан ҳамкорликда фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқиш тўғрисида келишиб олишди.

IUT ва «UNICON.UZ» IUT нинг талабалари ҳамда ўқитувчи-профессорлари томонидан ёзилган илмий мақолаларини «Ахборот коммуникациялар: Тармоқлар – Технологиялар - Ечимлар» илмий-техник журналида чоп этиш борасида ҳам ҳамкорлик қилишади. Эслатиб ўтамиз, «UNICON.UZ» мазкур журналнинг таъсисчиси ҳисобланади.

IUT ва «UNICON.UZ» давлат томонидан режалаштирилаётган ҳамда амалга оширилаётган лойиҳаларга IUT нинг талабалари ҳамда ўқитувчи-профессорларини ҳам жалб этишни муҳокама қилишди.

Шунингдек IUT талабалари в ҳар йили «UNICON.UZ»да малака ошириш имкониятига эга бўлишади.

Ҳамкорликнинг яна бир томони ёшларнинг Фан, математика, технология ва инжинирингга бўлган қизиқишини рағбатлантириш мақсадида ҳамкорликда Ўзбекистон ёшлари ўртасида тадбирлар, техник оромгоҳлар ва фестиваллар ўтказиш бўлади.

Шунингдек, томонлар мамлакатда IT соҳанинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида IUT нинг талабалари ҳамда битирувчиларининг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш учун ҳамкорликда республика ва халқаро семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари ва маҳорат дарсларини ташкиллаштириш борасида ҳам келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг