Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 24/05/2018 IUT талабалари Кореядаги Инҳа университетининг ёзги мактабида иштирок этишади
IUT талабалари Кореядаги Инҳа университетининг ёзги мактабида иштирок этишади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Корея Республикасидаги Инҳа университети томонидан 2018 йилнинг 23 июлидан 10 августига қадар ўтказиладиган ёзги мактабда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг 10 нафар талабалари ҳам иштирок этишади.

Хуснора Жумаева, Шахзода Юнусова, Энвер Менаджиев, Бехзод Алиев, Бобур Заитов, Ворисхон Ғанихўжаев, Сиявушхон Холматов, Хусан Юсуфходжаев, Отабек Давронбеков ва Абдуллох Аскаровлар Корея Республикасидаги Инҳа университетининг ёзги мактабида бепул иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Талабалар 2018 йилнинг февраль-апрель ойларида бўлиб ўтган ички танлов натижаларига кўра танлаб олинди.

Хуснора Жумаева “Логистика” факультети талабалари орасида энг яхши бизнес-режани тайёрлаш бўйича танлов ғолиби бўлди. Шахзода Юнусова эса Тошкент шаҳридаги Инҳа университети тўғрисидаги энг яхши промо-видео муаллифига айланди.

Энвер Менаджиев ва Бехзод Алиевлар, ҳакамлар ҳайъати фикрига кўра, тадбиркорлар учун энг яхши сайтни яратишди. Сиявушхон Холматов, Хусан Юсуфходжаев, Отабек Давронбековлар “IUT учун мобиль илова” номинациясида ғолиб чиқишди.

Бобур Заитов ва Ворисхон Ганихўжаевлар “IUT типографияси учун веб-сайт” номинациясида тенгсиз деб топилди. “IUT бўйлаб ЗD тур” номинациясида эса Абдуллох Аскаров ғолибга айланди.

Ёзги мактаб вақтида талабалар «Корейс тили», «Шарқий Осиёнинг сиёсати ҳамда халқаро муносабатлар», «Корея ва унинг маданияти», «Кореяда иқтисодиёт ва бизнес», «Келажакнинг янги технологияси» ва шу каби курсларда иштирок этишади.

Шунингдек, талабалар Корея Республикасининг диққатга сазовар маданий ва сайёҳлик жойлари билан танишиш имконига эга бўладилар.

Қайд этамиз, ёзги мактабда дунёнинг турли мамлакатларидаги университет талабалари иштирок этишади. Бу ўзбекистонлик талабаларга янги дўстлар орттириш, шунингдек, бошқа халқларнинг анъана ва маданиятларини ўрганиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари Корея Республикасидаги Инҳа университетида ўтадиган ёзги мактабда тўртинчи маротаба иштирок этишади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг