Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 24/08/2016 IUT талабалари АҚШда таълим оладилар
IUT талабалари АҚШда таълим оладилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) талабалари Америка Қўшма Штатлари (АҚШ)нинг етакчи университетларида таълим олиш имкониятини қўлга киритдилар.

IUT учинчи курс талабалари Юлдуз Ходжаева ва Нуруддин Иминохунов Global Undergraduate Exchange Program (Global UGRAD) дастури доирасидаги стипендияларни ютиб олдилар.

Қўшма Штатлар Давлат департаменти Таълим ва маданият масалалари бюросининг Евросиё ва Марказий Осиёдаги Талабалар алмашиш бўйича глобал дастури (Global UGRAD) 1-, 2-, 3- ва 4-курсда ўқиётган талабалар учун Қўшма Штатларда фақатгина бир ўқув семестри давом этадиган ўқиш имкониятини яратиб беради.

Танлов натижасига кўра, Юлдуз Ходжаева Сейнт Клауд Стейт Университетида (St.Cloud State University), Нуруддин Иминохунов эса Миссиссиппи Университетида (University of Mississippi) ўқиш имкониятини қўлга киритдилар.

Юлдуз Ходжаева деди: “Мен АҚШда ўқиш имкониятини қўлга киритганимдан хурсандман. Бу менга АҚШ ўқув тизими билан яқиндан танишиш имкониятини яратади. Сейнт Клауд Стейт Университетида мен ўз йўналишим бўйича ўқийман. Дастур менга янги одамлар ва уларнинг маданияти ва урф-одатлари билан танишиш имкониятини яратиб беради”.

“АҚШда мен компьютер алгоритмлари, операцион тизимлар, тизим таҳлили ва маълумотлар базасини ўрганаман”, - деди у.

Нуруддин Иминохуновнинг айтишича, ушбу дастур унга сунъий тафаккур, тармоқ ва бошқа йўналишлар бўйича билим олиш имкониятини яратади. “Миссиссиппи Университетида Саноат ҳамкорлиги маркази фаолият юритади ва мен унинг ёрдамида назарий билимларни мустаҳкамлаб олиш ниятидаман”, - қўшимча қилди у.

Инглиз тилини мукаммал биладиган ҳамда ахборот технологиялари соҳасида кучли билимларга эга талабалар учун ҳозирги вақтда дунёдаги жуда кўп таълим муассасаларида қўшимча имкониятлар мавжуд, шунинг учун келажакда бундай имкониятлардан фойдаланмоқчи бўлган ёшларимиз ўз устиларида қаттиқ ишлаб ўз билим ва кўникмаларини доимий равишда яхшилаб боришлари керак.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг