Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 09/02/2017 IUT ўзининг талабалари учун корейс тили курсларини очди
IUT ўзининг талабалари учун корейс тили курсларини очди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) 2016-2017 академик ўқув йилининг иккинчи семестридан бошлаб ўзининг талабалари учун корейс тили курсларини очди.

IUT маъмурияти томонидан ўзининг талабалари учун корейс тили курсларини очишига асосий сабабларидан бири сифатида IUT талабаларидан тушган кўплаб таклифларни кўрсатиш мумкин.

Мазкур ташаббус Ўзбекистон Республикасидаги Корея элчихонаси ҳамда Тошкент шаҳридаги Корея Республикаси Таълим маркази томонидан қўллаб-қувватланиши натижасида амалга оширилди. Юқоридаги идоралар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ўқув материалларини тақдим этишди, шунингдек, яқин орада ўқув жараёнини самарали таъминлаш учун замонавий ускуналарни ҳам етказиб беришади. Қайд этамиз, IUT корейс тили курсларини Корея Республикасидаги Инҳа университети билан келишиб олган ҳолда ташкил этди.

Ҳозирги вақтда корейс тили курслари университетнинг учинчи босқич талабалари учун мавжуд. 2017-2018 академик ўқув йилидан бошлаб эса корейс тили бўйича ўқув дастурлари университетнинг биринчи ва иккинчи босқич талабалари учун ҳам ишлаб чиқилиб, татбиқ этилиши кутилмоқда.

IUT Ректори Сарвар Бабаходжаев шарҳлади: “Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари ҳамда раҳбарияти томонидан Тошкент шаҳридаги Корея Республикаси Таълим марказига миннатдорлик билдирмоқчи эдим. Марказ корейс тили курсларини очиш тўғрисидаги ташаббусимизни қўллаб-қувватлади ҳамда ўз мутахассислари ва техник кўмагини кўрсатди. Мен ишонаманки, талабаларимиз томонидан корейс тилининг ўрганилиши Ўзбекистон Республикаси ҳамда Корея Республикаси халқлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшади”.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг