Эслатиб ўтамиз, IUT тўртинчи босқичининг 99 нафар талабаси бир академик босқич давомида Корея Республикасининг Инҳа университетида таҳсил олиб қайтишди.
Ушбу талабалар ўз таълимларининг кейинги босқичини бошладилар. Бир неча ой давомида улар амалиёт ўтайдилар.
Ёш мутахассислар гуруҳи “Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация маркази резидентлари бўлган: Datasite.uz, Fido-bizness, Galaxy System, Venkon Group, Nowmedia Technologies, Social Web Solutions ва Technologies of Business Processes Navoi каби IТ-компанияларда амалиёт ўташади.
«Ўзбектелеком», OKS Technologies, Skyline, Turon Telecom, SOS Group, East Telecom, Super Dispatch ва Artel компаниялари ҳам амалиёт ўташ учун бир гуруҳ талабаларни жалб қилишди. Шунингдек, ёшлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида ҳам амалиёт ўтайдилар.
Молиявий институтлар ҳам IUT талабаларини амалиёт ўташга жалб қилишди. Улар орасида: «Ўзбекинвест», "Агробанк", "Ўзсаноатқурилишбанк", "Универсалбанк", "Ипотека банк", "Асакабанк", "Қишлоқ қурилиш банк" ва “Миллий банк” каби ташкилотлар бор.
Бир неча талабалар ўз билимларини Asian Airlines, Olcha.uz, Бош прокуратура, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ҳуқуқ масалаларини ўрганиш институти каби давлат, хусусий ва чет эл муассасалари ва компанияларида амалда синаб кўриш имкониятига эга бўлишади.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг ректори Сарвар Бабаходжаев қайд этди: “Бизнинг битирувчиларимиз ўз ҳаётининг муҳим босқичига кириб, профессионал фаолиятни бошламоқдалар. Мен уларга ўз олдиларига катта мақсадлар қўйиб, муваффақиятга эришишларини тилайман. Хато қилишдан қўрқманглар, аммо улардан ўрганинглар".
"Ўз навбатида, уларнинг мутахассис сифатида ривожланишларида фаол иштирок этаётган барча компания ва ташкилотларга ўз миннатдорлигимни билдираман. Ишончим комилки, бизнинг ҳамкорлигимиз Ўзбекистондаги ахборот технологиялари соҳасининг ривожланишига ва белгиланган мақсадларга эришишга ўз ҳиссамизни қўшишга имкон беради ", - деди у.