Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 04/06/2018 IUT да “Inha Tashkent Summer School” лагерининг очилиши бўлиб ўтди
IUT да “Inha Tashkent Summer School” лагерининг очилиши бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) 9 дан 16 ёшгача бўлган болалар учун “Inha Tashkent Summer School” ёзги таълим лагеринининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ўтказилди.

“Inha Tashkent Summer School” лойиҳаси IUT нинг янги ташаббуси бўлиб, бу йил илк бор ўтказилмоқда. “Inha Tashkent Summer School” ёзги таътил вақтида болаларнинг интеллектуал ривожланиши ва самарали вақт ўтказишларига қаратилган.

“Inha Tashkent Summer School” нинг очилиш маросимига ёзги лагернинг биринчи мавсумига рўйхатдан ўтган 250 нафар болажонлар таклиф этилди.

Тадбирнинг биринчи қисмида ўғил-қизлар инглиз тилидан ўтказилган имтиҳонда иштирок этдилар. Мазкур имтиҳонлар болажонларнинг инглиз тилидаги билим даражасини аниқлаш ҳамда гуруҳларга ажратиш мақсадида ташкил этилди.

Имтиҳонлардан сўнг IUT ректори Сарвар Бабаходжаев “Inha Tashkent Summer School” лагерини очиқ деб эълон қилди. Шунингдек, болажонлар ҳамда уларнинг ота-оналари лагернинг дастури билан танишдилар.

Тадбирнинг иккинчи қисмида болалар шахмат-шашка, шунингдек, асфальтда расм чизиш бўйича мусобақаларда иштирок этишди. Ташкилотчилар ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширишди.

Лагер вақтида болажонлар ёшига қараб мантиқий математика, инглиз тили, қизиқарли физика, дастурлаш, она тилиси инглиз тили бўлган ўқитувчи бўлган клуб, роботехника ва фикрлаш дизайнлари каби машғулотлар таклиф этилади.

Битта мавсумнинг давомийлиги 14 ёки 21 кундан иборат бўлади. Лагерь ҳафтанинг иш кунлари соат 9:00 дан 13:00 гача ва 14:00 дан 18:00 гача фаолият кўрсатади.

Болалар ёш ва билим даражаси қараб гуруҳларга бўлинади. Ҳар бир гуруҳ 20 нафар боладан иборат бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг