Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 15/04/2019 ИТБ ОТМларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга $ 47,72 млн. ажратмоқда
ITB OTMlarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlashga $ 47,72 mln. ajratmoqda

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ислом тараққиёти банки билан ҳамкорликда ОТМларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича янги лойиҳа амалга оширилади.

Олий таълим тизимида Ислом тараққиёт банки инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган “Олий таълим муассасаларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси иш фаолиятини бошлади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 60,5 млн. АҚШ доллари миқдорида бўлиб, бунда Ислом тараққиёт банки маблағлари 47,72 млн. АҚШ доллари ва Ўзбекистон Республикаси улуши 12,81 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.

Лойиҳанинг асосий мақсади республика миқёсида 50 та ОТМни замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлашдан иборат.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг