Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 02/05/2019 Истеъмол қилинган табиий газ учун маълумотни telegram-бот орқали билишингиз мумкин
Iste'mol qilingan tabiiy gaz uchun ma'lumotni telegram-bot orqali bilishingiz mumkin

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – «Ўзтрансгаз» АЖ Мажбурий ижро ва бошқа хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан биргаликда истеъмол қилинган табиий газ ва бошқа коммунал хизматлар учун мавжуд қарздорлик тўғрисида жамоатчиликка тўлиқ маълумот олиш учун «Telegram-бот»ни ишга туширди.

Буни амалга ошириш учун Telegram мессенжерига кириб, MIBINFOTOBOT бўлимини танлаш лозим. Сўнгра телефон рақамингизни киритинг ва «газ» қисмини танланг, шахсий ҳисоб рақами билан газ ҳисоблагичдаги кўрсаткични юборинг.

Telegram-бот истеъмолчининг сўровига кўра бир неча сония ичида қарздорлик ҳақида маълумотни тақдим этади.

Ушбу қулайлик фуқароларга уйларидан туриб истеъмол қилинган коммунал хизматлар ҳақида маълумот олиш ва тўловларни ўз вақтида амалга оширишларига ёрдам беради.

«Ўзтрансгаз» АЖ истеъмолчиларни яратилган «Telegram-бот»дан самарали фойдаланишга ва коммунал тўловларни ўз вақтида тўлашга ундайди.

Манба: "Ўзбекнефтегаз" АЖ телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг