Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 07/11/2024 Istanbul Financial Center тажрибаси ўрганилди ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

Istanbul Financial Center тажрибаси ўрганилди ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Ш.Шерматов ҳамда Istanbul Financial Center (IFC) Бош директори Ахмет Ихсан Эрдем ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувни ўтказишдан мақсад IFC тажрибаси асосида Рақамли технологиялар халқаро марказини ташкил этиш доирасида рақамли технологиялар ва финтекс соҳасида халқаро стандартларини мослаштириш, бошқа давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик механизмлари ва мутахассиларни ўқитиш, Ўзбекистонни минтақавий IT HUB га айлантиришда халқаро молия майдонидаги ролини кучайтириш ва иқтисодий ўсиш учун янги имкониятлар яратишдан иборат эди. 

Учрашувда IFC нинг бошқа давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик механизмлари ҳамда халқаро молия бозорларидаги тажрибасини ўрганиш ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш юзасидан ҳамкорлик меморандуми имзолашга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг