ИССВ вазири ўринбосари JICA билан Ўзбекистонда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шу йилнинг 5 сентябрь куни вазир ўринбосари Шохрух Гуламов ИССВда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ваколатхонаси раҳбари Ёшибуми Бито билан учрашди.
JICA Ўзбекистонда қйимати 5,5 миллиард долларга тенг энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, таълим ва бошқа соҳалардаги 50 та лойиҳани амалга оширмоқда. 2025 йилда энергетика, транспорт, эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш, таълим, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳаларни жадаллаштириш мақсадида концепциялар ва лойиҳа олди ҳужжатларини тайёрлашга кўмаклашиш мақсадида JICAнинг 9 маслаҳатчилар гуруҳи ва миссиялар мамлакатимизга келди.
Мулоқот чоғида соғлиқни сақлаш, инфратузилма, саноат соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, тадбиркорлик, таълим ва инсон капиталини оширишга қаратилган лойиҳаларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Инвестициялар соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш ва Ўзбекистон иқтисодиётига қўшимча ресурслар жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.