Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 10/03/2019 Исроил Мадримовдан яна бир ғалаба
Исроил Мадримовдан яна бир ғалаба

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Боксчимиз Исроил Мадримов бугун АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ташкил қилинган бокс кечасида ўзининг яна бир ғалабасини тантана қилди.

Венесуэлалик боксчи Фрэнк Рохасга қарши баҳс кутилганидан ҳам эрта якунланди. 10 раундга мўлжалланган жангнинг иккинчи раундида Исроил ажойиб зарбаси билан нокаутчи рақибини ерга қулатди. Бу ғалабадан кейин юртдошимиз WBA йўналишида ўз рейтинг поғонасини ҳам сезиларли равишда яхшилаб олади. |

Шу тариқа Исроил Мадримов ўтказган иккита жангида ҳам рақибларини нокаут эвазига доғда қолдирмоқда. Эслатиб ўтамиз, Мадримов биринчи жангида мексикалик Владимир Эрнандес устидан ғалаба қозониб, WBA Intercontinental камарига эга чиққан.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг