Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 24/06/2016 Ислом Каримов ва Владимир Путин икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди
Ислом Каримов ва Владимир Путин икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 23-июнь куни Кўксаройда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказди.

Ислом Каримов Владимир Путин билан мулоқот чоғида ушбу учрашув Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ўзаро ва кўп томонлама ҳамкорликнинг мантиқий давоми, мамлакатларимиз стратегик шерикликни ривожлантириш йўлидан бораётганининг яққол намоёни эканини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлиги барча соҳаларда изчил ривожланиб бормоқда. 2015-йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 4,4 миллиард АҚШ долларидан ошди.

Ёқилғи-энергетика соҳасида узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли инвестициявий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Россиянинг «Лукойл» ва «Газпром» нефт-газ компаниялари мамлакатимиздаги углеводород конларини қидириш ва ўзлаштиришда фаол иштирок этмоқда.

Учрашувда 2016-йил апрел ойида Москвада ўтган олий даражадаги музокаралар якунлари ўзаро ҳамкорлик ривожига янги суръат бағишлагани қайд этилди.

Президентлар Ўзбекистон – Россия муносабатларига доир кенг кўламли масалалар, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар. Владимир Путин Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги даврида амалга оширилган ишларга юксак баҳо берди. ШҲТ саммити асносида бўладиган музокаралар барча соҳаларда минтақавий ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг