Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 28/07/2016 Ислом Каримов терроризмга қарши курашишни Хавфсизлик кенгаши билан муҳокама қилди
Ислом Каримов терроризмга қарши курашишни Хавфсизлик кенгаши билан муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йил 27-июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Хавфсизлик кенгаши Раиси Ислом Каримов бошқарди.

Мамлакатимизнинг жанубий сарҳадларида хавфсизликни таъминлаш, таҳдид ва хавф-хатарларни бартараф этиш, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда минтақадаги қўшни давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

Мажлисда ҳукумат ва тегишли идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг