Валюта курслари 06/02/2025
$1 – 12985.32
UZS – -0.1%
€1 – 13511.23
UZS – 0.53%
₽1 – 132.22
UZS – 0.71%
Қидириш
Ўзбекистон 18/04/2016 Ислом Каримов Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисидаги фармонни имзолади
Ислом Каримов Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисидаги фармонни имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2016-йил 18-апрель куни Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Мазкур Фармон 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 71 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида қабул қилинди.

Фармонга биноан 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 800 000 (саккиз юз минг) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши белгиланди.

Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин, дейилади ҳужжатда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг