Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 22/04/2016 Ислом Каримов 25–26 апрель кунлари РФга ташриф буюради
Ислом Каримов 25–26 апрель кунлари РФга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2016-йилнинг 25–26 апрель кунлари расмий ташриф билан Россияга ташриф буюради. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар беради.

Ислом Каримов Москвага РФ Президенти Владимир Путин таклифи билан ташриф буюраяпти.

Музокаралар давомида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Россия Президенти Владимир Путин савдо-иқтисодий, илмий-техник ҳамда гуманитар соҳалардаги икки томонлама алоқаларнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишади.

Икки давлат раҳбарлари кун тартибида турган ҳамда МДҲ, ШҲТ ва БМТ каби ташкилотларни ўз ичига олган минтақавий ва халқаро миқиёсдаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашадилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг