Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 23/01/2017 Иқтисодиёт вазирлигида Жаҳон банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирлигида Жаҳон банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда иккала тараф ҳам Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон банки билан ҳамкорлиги тобора кучайиб бораётганлигини қайд этдилар. Шунингдек, электр-энергетика, ирригация ва коммунал тармоқларни модернизация қилиш, сув таъминоти, ишлаб чиқариш, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш йўналишларидаги истиқболли инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўтган йили қабул қилинган 2020 йилгача ҳамкорлик қўшма дастурига 27 муҳим лойиҳа киритилган, унинг умумий қиймати 4 миллиард доллардан иборат, шундан 3 миллиард доллари Жаҳон банки кредитларидир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг