Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 13/09/2016 “Ипотека-банк”нинг жами активлари 6,76 трлн. сўмни ташкил этди
“Ипотека-банк”нинг жами активлари 6,76 трлн. сўмни ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ипотека-банк”нинг жами активлари жорий йил биринчи ярми давомида 956,6 млрд. сўмга ўсди ва 2016-йилнинг 1-июль ҳолатига 6,76 трлн. сўмни ташкил этди.

Банкнинг умумий капитали 78 млрд. сўмга ўсишига эришилди ва 439 млрд. сўмга етказилди. Банк мунтазам равишда ўз таркибий тузилмалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва мамлакатимиз молия бозоридаги иштирокини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ҳозирги кунда банкнинг тармоқ тизими республикамизнинг деярли барча ҳудудларини қамраб олган бўлиб, 38 та филиал, 153 та мини-банк, 575 та чакана банк хизматлари кўрсатувчи шаҳобчалар орқали аҳоли ва ҳўжалик юритувчи субъектларга барча турдаги намунали банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. Ҳозирда банк мижозлари 86 минг 526 тани ташкил этиб, йил бошига нисбатан 5,2% ўсиб яъни, 4283 тага кўпайган. Бу эса мижозлар базасини кенгайтириш борасида ҳам сезиларли ишлар қилинаётганидан далолат беради.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини қўллаб-қувватлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирларда ҳам Ипотека-банкнинг муносиб ҳиссаси бор. Хусусан, банк томонидан кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик субъектларини доимий равишда қўллаб-қувватлаш ва уларга кўрсатилаётган банк ҳизматлари турларини кенгайтириш, сифатини янада яҳшилаш ва кредит маблағлари ҳажмини ошириш бўйича ишларни фаол давом эттириб, жорий йилнинг биринчи ярми давомида барча молиялаш манбалари ҳисобидан кичик бизнес субъектларига 595,5 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Шу жумладан, аёллар тадбиркорлигини ташкил қилиш ва ривожлантиришга 65,9 сўм млрд сўм хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш учун 102,4 млрд сўм касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ўз фаолиятларини йўлга қўйишлари учун 12,1 млрд сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Банк томонидан нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш ва аҳолининг бўш пул маблағларини омонатларга жалб қилиш борасида ҳам қатор ижобий саъй-ҳаракатлар натижасида аҳоли омонатлари қолдиғи 2016-йил 1-июль ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 158,6 млрд.сўмга ўсди ва 685,3 млрд. сўмни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010-йил 19-апрелдаги “Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Банк томонидан 2016-йил 1-июль ҳолатига 1 млн. 589 минг донадан ортиқ пластик карточкалар муомалага чиқарилди. 19 минг 823 дона терминал, 98 донадан ортиқ банкомат ва инфокиосклар ўрнатилди.

Пластик карточкалар орқали амалга оширилаётган нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳажми ҳам кенгаймоқда. Жорий йил биринчи ярми давомида савдо айланмалари миқдори 1 165,4 млрд. сўмни ташкил қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг