«Ипотека-банк» икки тўқимачилик кластерларнинг 229 млрд сўмлик қарзини ҳисобдан чиқарди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АКИБ «Ипотека-банк» иккита тўқимачилик кластерига тегишли қарзларни жами 229 млрд сўм миқдорида ҳисобдан чиқарди. Бу ҳақда маълумот ягона корпоратив ахборот порталида эълон қилинди.
25 февраль куни бўлиб ўтган «Ипотека-банк» акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иккита корхона – Parvoz Xumo Ravnaq Trans (158,2 млрд сўм) ва Sangzor-tekstil (70,6 млрд сўм) кредит қарзининг 30 фоизини ҳисобдан чиқариш тасдиқланди.
2024 йил якунлари бўйича «Ипотека-банк»нинг зарари 240 млрд сўмдан ошди, бу эса мамлакатдаги барча банклар орасида учинчи энг ёмон кўрсаткич бўлди.
ЕГРПО маълумотларига кўра, Parvoz Xumo Ravnaq Trans компанияси Бухоро вилоятида 2011 йил октябрь ойида рўйхатдан ўтган. Унинг устав капитали 28,2 млн сўмни ташкил этади ва асосий фаолият йўналиши пахта матоларини ишлаб чиқаришдир. Ташкилотчи – Хўжамқулова Гулсара Очиловна, директор – Боқиев Нурали Халимович.
Sangzor-tekstil корхонаси эса 2012 йил июль ойида Жиззах вилоятида рўйхатдан ўтган бўлиб, у пахта толасини тайёрлаш ва ип эришга ихтисослашган. Устав фонди 459,4 млрд сўмни ташкил этади. Ташкилотчилар – Базаров Диёр Ғафурович (40%) ва Кучкаров Шоҳрухбек Санжарович (60%), директор – Хўжатов Дилшод Турғунбоевич.