Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 08/09/2020 «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки акциядорлари диққатига!
«Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки акциядорлари диққатига!

 

«Ипотека-банк» АТИБ Кузатув кенгаши, 2020 йил 30 сентябрь куни соат 1100 да, Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 9-уйда жойлашган “Ипотека-банк” АТИБ Меҳнат филиалининг мажлислар залида банк акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгашининг 2019 йил якунлари бўйича фаолияти ҳамда “Ипотека-банк” АТИБнинг ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича чора-тадбирлар ҳақидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

2. “Ипотека-банк” АТИБ фаолиятининг 2019 йил натижалари ва 2020 йил учун устувор йўналишлари тўғрисида “Ипотека-банк” АТИБ Бошқарувининг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

3. “Ипотека-банк” АТИБнинг 2019 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича “Ипотека-банк” АТИБ Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш.

4. 2020 йил учун “Ипотека-банк” АТИБ ташқи аудиторини ва унга тўланадиган хизмат ҳақи миқдори чегарасини тасдиқлаш.

5. “Ипотека-банк” АТИБнинг 2019 йил натижалари бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш.

6. “Ипотека-банк” АТИБнинг 2020 йил учун Бизнес-режасини тасдиқлаш.

7. “Ипотека-банк” АТИБнинг 2019-2021 йиллар учун ривожланиш стратегияси ижроси ва унинг ижросини муддатидан илгари тугатиш бўйича ҳисоботни эшитиш, шунингдек “Ипотека-банк” АТИБнинг 2020-2023 йиллар учун ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш.

8. “Ипотека-банк” АТИБнинг 2019 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

9. 2019 йил якунлари бўйича “Ипотека-банк” АТИБ корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини тасдиқлаш.

10. “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.

11. “Ипотека-банк” АТИБ Тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш.

12. “Ипотека-банк” АТИБ ва Халқаро молия корпорацияси ўртасида банкни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш дастури доирасида тузилган битимлар шартларини тасдиқлаш.

13. “Ипотека-банк” АТИБ уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишни тасдиқлаш.

14. “Ипотека-банк” АТИБ акциядорлари умумий йиғилиши тўғрисидаги низомга ўзгартишлар киритишни тасдиқлаш.

15. “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишни тасдиқлаш.

16. “Ипотека-банк” АТИБ Бошқаруви тўғрисидаги низомга ўзгартишлар ва қўшимча киритишни тасдиқлаш.

17. “Ипотека-банк” АТИБ ташкилий тузилмасини янги таҳрирда тасдиқлаш.

18. “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган рағбатлантириш ва компенсациялар тўғрисидаги низомни янги таҳрирда тасдиқлаш.

19. “Ипотека-банк” АТИБ балансининг “кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисобварағида ҳисоби юритилаётган айрим активларни ҳисобдан чиқаришни тасдиқлаш.

20. “Ипотека-банк” АТИБ томонидан 2019 йил давомида тузилган аффилланган шахслар билан битимларни ва йирик битимларни тасдиқлаш.

21. “Ипотека-банк” АТИБнинг аффилланган шахслар билан келгусида йиллик акциядорлар умумий йиғилишигача муддатга тузиши мумкин бўлган битимларини тасдиқлаш.

22. “Ипотека-банк” АТИБ Бошқарувининг аффилланган шахслар билан битимларни ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун банкнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларини аниқлаш ҳамда уларнинг амалга оширилишини маъқуллаш.

23. “Ипотека-банк” АТИБнинг Бошқаруви Раиси ва аъзолари билан тузилган шартномалар муддатларини бир йилга узайтиришни тасдиқлаш.

Акциядорларни навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилиш учун реестрни шакллантириш санаси: 2020 йил 2 сентябрь.

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган сана: 2020 йил 24 сентябрь.

Акциядорлар навбатдаги йиллик умумий йиғилишга оид ҳужжатлар билан Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 30-уй манзилида танишишлари мумкин (банкнинг электрон почта манзили: cenbum@ipotekabank.uz, корпоратив веб-сайти www.ipotekabank.uz).

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш учун:

- акциядор (жисмоний шахс) шахсини тасдиқловчи ҳужжат- паспорт билан;

- акциядор вакили – нотариал тасдиқланган ишончнома ва паспорт билан;

- юридик шахс акциядор (корхона раҳбарлари) шахсини тасдиқловчи ҳужжат - паспорт ёки гувоҳнома, лавозимга тайинланганлик тўғрисидаги буйруқ нусхаси билан;

- юридик шахс акциядор вакиллари ишончнома (корхонанинг фирма бланкасида, муҳрланган), шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки гувоҳнома) билан келишлари лозим;

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2020 йил 30 сентябрь, соат 1000 да бошланиб 1055 да тўхтатилади.

Қўшимча маълумотлар олиш учун телефон рақамлари: (78) 150-89-16, 147-67-17.

Банк Кузатув кенгаши

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг