Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 25/05/2018 Интеллектуал мулк агентлиги ва Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида Меморандум имзоланди
Интеллектуал мулк агентлиги ва Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида Меморандум имзоланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 21 май куни пойтахтимизда бўлиб ўтаётган “Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги” доирасида Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси икки томонлама муносабатларда интеллектуал мулк соҳасини янада юксалтириш, унинг қонунчилик асосларини янада такомиллаштириш, илмий ҳамда ижодий изланишлари билан Ўзбекистон Республикаси равнақига катта ҳисса қўшаётган мамлакатимиз хотин-қизларини бу борадаги ташаббус ҳамда интилишларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлаб ўтишди.

Мазкур Меморандумнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Томонлар қуйидаги вазифаларни амалга оширишга келишиб олдилар:

иқтидорли хотин-қизларни фан ва техника тараққиётининг барча йўналишлари бўйича илмий-амалий изланишлари ҳамда инновацион ишланмаларини самарали амалга оширишларида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ихтирочилик фаолиятини фаоллаштириш, интеллектуал мулк эгаларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

тегишли соҳа корхоналарининг илмий, техник ва технологик муаммолари бўйича патентга лаёқатли ихтиролари бўлган илмий лойиҳаларни тайёрлаб, вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган танловларда иқтидорли хотин-қизлар иштирокини таъминлаш;

иқтидорли хотин-қизлар тадқиқотлари юзасидан саноат мулки объектларига талабномаларни расмийлаштиришга кўмаклашиш;

иқтисодиёт тармоқларига ихтирочи, олима аёллар амалга оширган техник лойиҳалар, рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш жараёнларида тегишли билим ва маслаҳатларни бериш, улар билан халқаро ва республика миқёсидаги танлов, кўргазма, ярмарка ҳамда анжуманларда қатнашишлари учун мақсадли тадбирларни амалга ошириш;

иқтидорли хотин-қизларнинг замонавий талабларга жавоб берадиган илмий изланишлари натижаларини тарғиб қилиш;

Шунингдек, мазкур Меморандум доирасида ихтирочи аёллар ўртасида республика танловларини ўтказиш, танлов ғолибаларини моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича тадбирларни ташкил этишга ҳам келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг