Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 09/02/2019 Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлиги тизимига ўтказилди
Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлиги тизимига ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 

Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлиги тизимига ўтказилиб, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги этиб қайта номланди.

Агентликка Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари – директор бошчилик қилади. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган талабномалар фақат электрон шаклда давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топшириш тартиби жорий этилади.

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб патент вакиллари ҳар беш йилда камида бир марта кейинчалик аттестациядан ўтказилган ҳолда интеллектуал мулк соҳасида ўз малакаларини оширишиб борадилар.

Манбаа: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг