Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 25/05/2018 Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Хотин-қизлар қўмитаси Меморандум имзолашди
Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Хотин-қизлар қўмитаси Меморандум имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 21 май куни Тошкент шаҳрида ўтказилаётган “Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги” доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси икки томонлама муносабатларда фан ва техниканинг барча йўналишлари бўйича хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси фан ва техниканинг равнақига катта ҳисса қўшаётган мамлакатимиз хотин-қизларини бу борадаги ташаббус ҳамда интилишларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлаб ўтишди.

Мазкур Меморандумнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Томонлар қуйидаги вазифаларни амалга оширишга келишиб олдилар:

- илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятига иқтидорли хотин-қизларни кенгроқ жалб этиш, илмий фаолият билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг рақобатбардошлигини ошириш, жамият эътиборини республика хотин-қизларининг интеллектуал потенциалини ривожлантириш муаммоларига қаратиш;

- Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган фундаментал, амалий ва инновацион лойихалар танловларида иқтидорли хотин-қизларни фаол иштирок этиши бўйича мақсадли ишларни амалга ошириш;

- республика иқтисодиёт тармоқларига олима, докторант, мустақил изланувчи, ўқитувчи, иқтидорли талаба, ихтирочи, рационализатор, инженер, конструктор, дастурчи, ихтирочи, шифокор, фармацевт ва мутахассис хотин-қизлар амалга ошираётган техник лойиҳалар, рационализаторлик таклифлар, инновацион ғоя, технология ва ишланмаларни жорий этиш жараёнларида тегишли билим ҳамда маслаҳатларни бериш, олинган натижалар билан халқаро ва республика миқёсидаги танлов, кўргазма, ярмарка ҳамда анжуманларда қатнашишлари учун мақсадли тадбирларни амалга ошириш;

- иқтидорли хотин-қизлар томонидан бажарилган замонавий талабларга жавоб берадиган илмий изланишлар натижаларини кенг жорий қилиш, ярмарка ва кўргазмалар, халқаро ва республика миқёсидаги илмий анжуман ҳамда семинарларни ўтказиш, барча тадбирларда иқтидорли хотин-қизларни амалга оширилаётган лойиҳалари натижалари билан қатнашишларини ташкил этиш;

- иқтидорли хотин-қизларни хорижий мамлакатлар олий ўқув юртлари, илмий марказ ва саноат корхоналарида ҳамда республикадаги замонавий корхоналарда малака оширишлари, стажировка ўтишларида ҳамда халқаро анжуманлар, семинарлар, ярмаркалар ва кўргазмаларда қатнашишларида ёрдам бериш;

- иқтидорли хотин-қизларнинг илмий-тадқиқот ва ижодий фаолиятини сифат ҳамда сон жиҳатидан ўсиши ҳамда ривожланишини рағбатлантириш;

- илмий изланишлар олиб бораётган ва инновацион лойиҳаларини амалиётга жорий этаётган иқтидорли хотин-қизларни халқаро танловларда қатнашишлари бўйича мақсадли ишларни амалга ошириш, шунингдек олима аёлларнинг фандаги ютуқларини жаҳон миқёсига олиб чиқиш бўйича дастурлар тайёрлаб амалга ошириш;

- инновацион ғоя, технология ва лойиҳалари билан ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлаётган хотин-қизларга кўмаклашиш;

Шунингдек, мазкур Меморандум доирасида иқтидорли хотин-қизлар ўртасида республика танловларини ўтказиш, танлов ғолибаларини моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича тадбирларни ташкил этишга ҳам келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг